Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга янги лицензия олиш.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
а) юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда - фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.
Бизнинг компания қандай хизматларни бажаради ? Лицензия олиш бўйича барча ҳужжатлаштириш ишлари, ходимлар топиш ва уларнинг малакасини аниқлаш, фаолият бўйича бошланғич маълумот бериш.
Хизмат кўрсатувчи - "NATIONAL ART OF UZBEKIA" масъулияти чекланган жамияти.
Гувоҳнома- 848913- 20.05 .2020 берилган.
|